Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк пандемия вақтида тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг янги мезонларини ишлаб чиқди

Ўзсаноатқурилишбанк пандемия вақтида тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг янги мезонларини ишлаб чиқди

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Cўнгги икки ойда пандемиянинг аҳоли турмуш тарзи ва иқтисодиёт тармоқларига таъсирини камайтириш бўйича Президентнинг 12 та фармон ва қарори қабул қилинди. Бунинг натижасида 500 мингдан зиёд тадбиркорлик субъекти ва 8 миллиондан ортиқ фуқарога қарийб 30 триллион сўмлик имтиёз ва преференциялар берилди.

Пандемия даврида Ўзсаноатқурилишбанкда ҳам тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг янги мезонлари ишлаб чиқилиб, амалга татбиқ этилмоқда. Банк томонидан мижозларнинг аҳволи таҳлил қилиниб, юқори салоҳиятли, ўрта салоҳиятли ва қийинчиликка учраганлар тоифасига ажратилди. Бунда қийинчиликка учраган тадбиркорларнинг ҳар бири билан ишлаб, уларнинг муаммоларини зудлик билан бартараф этишга устуворлик касб этмоқда.

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш билангина чекланиб қолмасдан уларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда вилоятларда ҳудудий семинарлар ташкил этилмоқда.

Шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Хоразм вилоятларидаги тадбиркорлар иштирокида ана шундай семинарлар ўтказилди.

Семинарларда бугунги кун шароитида тадбиркорлик фаолиятини самарали юритишнинг ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий масалалари ҳақида зарур тушунчалар берилмоқда. Айни пайтда пандемия даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялардан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилаётгани тадбиркорлар томонидан хайрихоҳлик билан кутиб олинмоқда.

Ўқувлар давомида Ўзсаноатқурилишбанк қошидаги «SQB Consult» консалтинг ташкилоти мутахассислари тадбиркорлик субъектини ташкил этишдан тортиб, муваффақиятли компанияга айлантиришга қадар босқичлар тўғрисида тақдимотлар ўтказилмоқда.

– Ташкилотимизнинг асосий мақсади тадбиркорлик субъектларини ўз лойиҳаларини амалга оширишларида банк ва мижоз ўртасида кўприк вазифасини ўтаган ҳолда уларни ортиқча оворагарчиликларсиз қисқа муддатда кредит олишларига кўмаклашишдан иборат, — дейди «SQB Consult» консалтинг ташкилоти директори Ф.Рашидов. – Хизматларни “ягона ойна” тамойилида хизмат кўрсатилиши эса тадбиркорларимизни ҳам вақтини, ҳам харажатини қисқартириш имконини беради.

Карантин талабларини риоя қилган ҳолда ташкил этилаётган семинарлар бир вақтнинг ўзида онлайн шаклда ҳам ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси вакиллари томонидан онлайн маърузалар ўқилмоқда.

Семинар машғулотлари республикамизнинг бошқа ҳудудларида давом эттирилмоқда.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг