Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимлик фермерларни шу аҳволга туширади деб ким ўйлабди?

Ҳокимлик фермерларни шу аҳволга туширади деб ким ўйлабди?

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, импорт ҳажмини ошириш ва фермер хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳимлиги давлат раҳбари томонидан кўп маротаба таъкидланган, деб хабар бермоқда Бизнес-Омбудсман матбуот хизмати.

Қайд этилишича, фермер хўжаликлари ҳуқуқлари Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланган.

Аммо фермер хўжаликларига ижарага берилган ер майдонлари қонунга зид равишда бекор қилинганлик ҳолатлари учраб турибди.

Боёвут туман ҳокимлиги томонидан 2016 йилда «Джурабой Дилфуза Файз», «Кулматова Мархабо», «Мирохиров Исматилло»  ва «Эргашев Фирдавс» фермер хўжаликларига 49 йил муддатга ер майдонини ижарага бериш тўғрисида шартномалари тузилган. Бироқ туман ҳокимининг 2019 йил 8 февралдаги қарор билан юқоридаги шартномалар қонунга зид равишда бир томонлама бекор қилинган.  Ваҳоланки, ер участкасини ижарага олиш шартномаси ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши тарафларнинг келишувига асосан амалга оширилиши белгиланган. Тарафлар келишувга эришмаган тақдирда  масала суд орқали ҳал қилиниши лозим. Шунингдек, туман ҳокимлиги ижарага бериш шартномасини бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга эмаслиги белгиланган.

Мазкур ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Сирдарё вилояти ҳокимлигига Боёвут тумани ҳокимининг 2019 йил 8 февралдаги қарорини бекор қилиш юзасидан тақдинома киритилган.

Натижада Боёвут туман ҳокимлигининг қарори бекор қилиниб, «Джурабой Дилфуза Файз», «Кулматова Мархабо», «Мирохиров Исматилло»  ва «Эргашев Фирдавс» фермер хўжаликларига тегишли ер майдонлари қайтариб берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг