Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш бўйича кўп мажбуриятлар бекор бўлмоқда — Президент қарори

Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш бўйича кўп мажбуриятлар бекор бўлмоқда — Президент қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра:

  • юридик шахслар томонидан 2022 йил 1 январдан кейин ҳисобланган жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳамда улар бўйича ҳисобланган солиқ суммалари тўғрисидаги архив ҳужжатларини сақлаш ҳамда давлат ёки нодавлат архивларига топшириш мажбурияти бекор қилинади;
  • юридик шахслар 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат солиқ хизмати ва статистика органларига электрон тарзда топширилган молиявий, солиқ ва статистика ҳисоботларини, шунингдек, солиқ органининг автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали электрон шаклда расмийлаштирилган ҳужжатларни сақлаш ҳамда давлат ёки нодавлат архивларига топшириш мажбуриятидан озод этилади;
  • 2023 йил 1 январдан бошлаб бухгалтерия ҳисоби субъектлари томонидан молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига ҳар чоракда тақдим этиш талаби бекор қилинади;
  • 2023 йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўлайдиган тадбиркорлик субъектлари йиллик молиявий ҳисоботларни солиқ органларига топшириш мажбуриятидан озод этилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб иловага мувофиқ статистик ҳисобот турлари бекор қилинади.

Бундан ташқари, 2023 йил 1 майдан бошлаб қуйидагиларга:

  • тижорат банкларига ариза берувчини масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, таъсисчилари Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда ЯТТларга банк ҳисобварағини масофадан туриб очишга;
  • юридик шахсларга электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув, ичимлик сув таъминоти, оқова сув ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бўйича шартномаларни, уларнинг истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни ва келгуси давр учун шартномавий миқдорлар тўғрисидаги бир марталик ва даврий ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштиришга рухсат этилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг