«Hi-tech bank» банкрот деб эълон қилинди
Тошкент туманлараро иқтисодий суди «Hi-tech bank» хусусий акциядорлик тижорат банкини банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини чиқарди.
Шунга асосан Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорига асосан «HI-TECH BANK» хусусий акциядорлик тижорат банкининг тугатиш комиссияси ваколати тугатилганлиги ҳамда суд томонидан М.Гизатулин тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланганлиги маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрида Марказий банк қоидабузарликлар содир этгани учун «Туркистонбанк» ва «Hi-tech bank»нинг лицензиясини бекор қилганди.
«Hi-Tech Bank» мижозларига қанча миқдордаги омонатларни қайтариши кераклиги ҳам маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter