Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғолибшер Зияев Бош вазирнинг янги ташкил этилган котибиятига мудир этиб тайинланди

Ғолибшер Зияев Бош вазирнинг янги ташкил этилган котибиятига мудир этиб тайинланди

Ғолибшер Мелибоевич Зияев.

Фото: «Xabar.uz»

Ҳукумат қарори билан Ғолибшер Мелибоевич Зияев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари Президент Фармони билан ташкил этилган бўлиб (ПФ-5718-сон, 14.05.2019 й), тадбиркорларни ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш қабулхоналар фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ушбу фармон билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти  ташкил этилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг