Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон олтин-валюта захираси камайди

Ўзбекистон олтин-валюта захираси камайди

1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистон олтин захираси 34,4 млрд долларни ташкил этмоқда. Яъни йил бошига нисбатан ушбу кўрсаткич 0,7 млрд. долларга қисқарган. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.

Айни кунда мамлакат олтин захираси 20,7 млрд. долларга, хорижий валютадаги жамғармамиз эса 12,5 млрд. долларга баҳоланмоқда. Яна 1,1 млрд доллар халқаро захира активидир (Халқаро валюта жамғармаси).

Ялпи халқаро захиралар йил бошидан 2 фоизга камайди. Мазкур ўзгариш олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1790,6 долларгача тушиши (-100,4 млн доллар), банкларининг Марказий банкдаги ҳисобварақларида қолдиқ миқдорининг камайиши (-526 млн доллар) ҳамда Марказий банк томонидан амалга оширилган валюта интервенсиялари билан изоҳланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг