Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Фарғонаазот»нинг 51 фоиз акциясини сотиш муддати узайтирилди

«Фарғонаазот»нинг 51 фоиз акциясини сотиш муддати узайтирилди

«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти мамлакатимизда амалда бўлган пандемия шароитида ташкилот тизимидаги «Фарғонаазот» АЖ устав капиталининг 51 фоиз акция пакетини инвестиция киритиш шарти билан сотиш муддати узайтирилганлигини маълум қилади.

«Фарғонаазот» АЖ устав капиталининг 51 фоиз (48,05 фоиз – давлат улуши ва 2,95 фоиз «Ўзкимёсаноат» АЖ улуши) акция пакети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сонли «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Давлат тендер комиссиясининг қарорига асосан инвестиция киритиш шарти билан сотилади.

Давлат мулкини сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан (2019 йил 30 сентябрь, №02/1-1328) «Фарғонаазот» АЖнинг улушини сотиш шартларига, «Ernst&Young Advisory» МЧЖ инвестиция маслаҳатчиси иштирокида салоҳиятли инвесторларнинг энг яхши таклифларини танлаш йўли билан улушни сотиш кўзда тутилган.

«Фарғонаазот» АЖ устав капиталининг 51 фоиз акция пакетини сотиш муддати узайтирилганлиги муносабати билан барча хорижий инвесторларни ўз сармояларини янада кўпайтиришга ва мамлакатимиз кимё саноати ривожига ўз хиссасини қўшишга чорлаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам шунингдек «Деҳқонобод калий заводи»нинг 51 фоиз акциясини сотиш муддати ҳам узайтирилгани хабар қилинган эди.

Батафсил маълумот учун қўйидаги манзилларга мурожаат этишингиз мумкин:

«Ўзкимёсаноат» АЖ
Тошкент ш., Навоий кўчаси 38.
Тел: +998(78) 140-74-02.
Веб-сайт: www.uzkimyosanoat.uz
электрон почта манзили: [email protected]

Сотувчининг инвестицион маслаҳатчиси: «Ernst & Young Advisory» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мустақиллик шоҳ кўчаси 75, «Инконель» Бизнес маркази.
Тел: +998(78) 140-64-10,
Веб-сайт: www.ey.com/uz/en/home
электрон почта манзили: [email protected]

Давлат активларини бошқариш агентлиги
Тошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси 6.
Тел: +998(71) 259-22-10, 259-22-02, 259-20-70,
Факс: +998(71) 239-47-84,
Веб-сайт: www.davaktiv.uz
электрон почта манзили: [email protected]

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг