Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕТТБ Ўзбекистонга 70 миллион доллар беришни маъқуллаган

ЕТТБ Ўзбекистонга 70 миллион доллар беришни маъқуллаган

Фото: «Srgazeta.ru»

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари канализация тизимларини қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, ЕТТБ томонидан Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари канализация тизимларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 18 йил мобайнида қайтариш муддати билан 70,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз берилиши маъқулланган.

Таъкидланишича, лойиҳанинг умумий қиймати 85,13 млн АҚШ доллари, уни амалга ошириш даври эса 4 йил, яъни 2020-2023 йилларни ташкил этади.

Жорий йил 1 декабрга қадар қарор лойиҳаси билан танишиш, фикр ва мулоҳазаларни ушбу ҳавола орқали қолдириш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг