Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг кўп товуқ ва тухум етиштирадиган вилоятлар номи маълум қилинди

Энг кўп товуқ ва тухум етиштирадиган вилоятлар номи маълум қилинди

Фото:«Xabar.uz»

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1-чораги давомида республикамизда 1 374,4 млн. дона тухум етиштирилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 100,2 фоизга тенг.

Январь-март ҳолатига республикамизда 84,1 млн. бош паррандалар мавжуд. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 100,4 фоиз. Энг кўп паррандалар сони Самарқанд ва Тошкент вилоятларига тўғри келади. 

 Ҳудудлар кесимида етиштирилган тухум ҳажми:

- Қорақалпоғистон Р. – 80,3 млн.
- Андижон – 52,3 млн.
- Бухоро – 83,3 млн.
- Жиззах – 50,6 млн.
- Қашқадарё – 90,8 млн.
- Навоий – 73,2 млн.
- Наманган – 111,9 млн.
- Самарқанд – 243,7 млн.
- Сурхондарё – 100,2 млн.
- Сирдарё – 33,7 млн.
- Тошкент – 242,1 млн.
- Фарғона – 103,2 млн.
- Хоразм – 109,1 млн. дона

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг