Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди СТИРдан бутунлай воз кечилади

Энди СТИРдан бутунлай воз кечилади

2022 йил 9 апрелдан тўлов ҳужжатларига жисмоний шахслар СТИР (ёки ИНН) ўрнига ЖШШИРни киритишади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот котиби маълум қилди.

Мижозлар томонидан банкларга тақдим этиладиган тўлов ҳужжатларини расмийлаштиришга қўйиладиган талабларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилганди. Ушбу ўзгартиришлар 9 апрелга қадар босқичма-босқич, ундан сўнг тўлиқ татбиқ этилиши режалаштирилган.

Мазкур ўзгартиришлар амалиётга жорий қилингандан кейин барча тўлов ҳужжатларида тўловчи – жисмоний шахсларнинг СТИРи (солиқ тўловчининг идентификация рақами) ўрнига, тўлов ҳужжатининг «тўловчининг идентификация рақами» деб номланган реквизитида уларнинг ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) кўрсатилиши мажбурий ҳисобланади.

Шу муносабат билан, Марказий банк тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар) тўловни амалга ошириш мақсадида тўлов ҳужжатларини расмийлаштираётганда ўзларининг ЖШШИРни тўғри ва тўлиқ киритишлари зарурлигини эслатган.

Шунингдек, барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳам тўлов талабномалари ва инкассо топшириқномаларини расмийлаштиришда контрагентлар – жисмоний шахсларнинг ЖШШИРлари тўғри киритилаётганига эътиборли бўлишлари сўралган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг