Экспертлар: 2019 йилда нефтнинг бир баррели 100 долларга чиқади
Нефтнинг нархи 2019 йили рекорд даражада ўсиб, баррели 100 долларга етиши мумкин. Бу ҳақда «Bank of America» таҳлилчилари ҳисоб-китоблари ва «Bloomberg» маълумотлари асосида «Actualnews.org» хабар берди.
Жаҳон «қора олтин» захиралари шиддат билан озайиб боряпти, Эрон ва Венесуэладан нефть етказилиши узилиш хавфи остида, шунинг учун ҳам нефть нархи то бир баррели 90 долларга етмагунича мунтазам ўсишни бошлайди. Агарда Теҳронга санкциялар қўлланса, ОПЕК эса нефть қазиб олишни камайтириш бўйича шартномасини қайта кўриб чиқмаса, бу кўрсаткич 100 долларлик довондан ошади.
Ўз навбатида, биржа гигантларидан бири — «Goldman Sachs Group Inc» келгуси йили бир бочка нефть 82,5 доллардан қимматлашмаслигини билдирган.
Экспертлар узоқ муддатли прогнозлар тузиш билан банд, нефть нархи эса охирги тўрт йилда 77,7 долларга чиқди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter