Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат улуши бор муассасалар ёппасига сотувга қўйилиши мумкин: бозорлардан тортиб банкларгача, компаниялардан тортиб газеталаргача...

Давлат улуши бор муассасалар ёппасига сотувга қўйилиши мумкин: бозорлардан тортиб банкларгача, компаниялардан тортиб газеталаргача...

Фото: «Xabar.uz»

Президентнинг «Иқтисодиётда давлат улушини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Қарор лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари бошчилигида тузилган давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ этиш бўйича Ишчи гуруҳлари томонидан давлат иштирокидаги корхоналар танқидий таҳлил этилганлиги ҳамда иқтисодиётда улар улушини кескин қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Ҳужжат билан давлат акция пакетлари (улушлари) хусусий секторга тўлиқ сотиладиган ва давлат акция пакети (улуши) тўлиқ ёки қисман сақланадиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати эълон қилинди.

Рўйхатдан бозорлардан тортиб банкларгача, йирик компаниялардан тортиб турли ташкилотларгача, турли марказлардан тортиб давлат идоралари муассислигидаги оммавий ахборот воситаларигача ўрин олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг