Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

Давлат солиқ қўмитаси эътирозларга сабаб бўлган ҳужжат лойиҳасини ўчириб ташлади

Давлат солиқ қўмитаси эътирозларга сабаб бўлган ҳужжат лойиҳасини ўчириб ташлади

Давлат солиқ қўмитаси томонидан эълон қилинган жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказиладиган пулларни назорат қилишга оид ҳужжат лойиҳасига кенг жамоатчилик, блогерлар, шунингдек Сенат, Савдо-саноат палатаси, депутатлар томонидан эътироз билдирилган эди.

Сенатнинг хабар беришича, куни кеча Давлат солиқ қўмитасининг раис ўринбосари имзоси билан Сенатга йўлланган хати олинган (13.04.2020 йилдаги 03/2-12794-сон билан). Унда таъкидланишича, махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар ижро муддати икки ойга узайтирилган. Шунингдек, таклифлар ҳамда эътирозларни инобатга олиниб, Низом лойиҳаси веб саҳифадан (regulation.gov.uz) чиқарилган.

«Албатта, Олий Мажлис Сенати Давлат солиқ қўмитасининг танқид, таклиф ва эътирозларга тўғри муносабатда бўлганлигини ижобий баҳолайди. Шунингдек, мазкур ҳужжат лойиҳаси ва шу каби тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларига дахлдор барча меъёрий ҳужжатлар доимий назорат остида бўлишини билдиради», — дейилади Сенат ахборотида.

P.S.: демак ДСҚ томонидан «ғаламис ва хайпчи» деб таъна қилинган блогерлар охир-оқибат ҳақ бўлиб чиқибди-да...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг