«Чорсу» меҳмонхонаси бошланғич нархи 1 сўм баҳосида савдога қўйилди
Аукционнинг ҳар бир босқичи 100 миллион сўм. Сармоядор 2 йил мобайнида ҳукумат кафолатларисиз камида 25,0 миллион долларга тенг эквивалентда инвестициялар киритиши, уч юлдузли меҳмонхона хизматини ташкил этиши ҳамда 150 та янги иш ўрни яратиши лозим, дейилади Давлат активларини бошқариш агентлиги хабарида.
Электрон савдоларда қатнашиш учун белгиланган инвестиция суммасининг 5 фоизи (1,25 миллион доллар эквивалентига тенг) миқдорда закалат тўловини амалга ошириш лозим.
Олди-сотди шартномаси имзоланган санадан бошлаб 10 йил давомида асосий фаолият турини (меҳмонхона хизматини кўрсатиш) сақлаш, бунда меҳмонхона мажмуаси бино-иншоотларининг бир қисмида, лекин бино-иншоотларнинг умумий фойдали майдонининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳудудда бизнес-марказ фаолиятини йўлга қўйиш мумкин.
Аукцион ғолибининг инвестицион лойиҳасида меҳмонхона мажмуасининг мавжуд бино-иншоотларини бузиш назарда тутилган бўлса, бузиладиган бино ўрнида бунёд этиладиган меҳмонхона мажмуасининг камида уч юлдузли стандартга мос келиши, бунда янги меҳмонхона биноси ташқи дизайнини бузилган бино ташқи дизайнига айнан бир хил этиб ишлаб чиқиш ва янги мажмуа баландлиги бузилган бино баландлигидан паст бўлмаслиги, бунда дизайн ва қурилиш лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилиши шарт.
Объектнинг сотилишида белгиланган талаб ва мажбуриятлар чет эл валютаси ёки ва миллий валюта — сўмда (тўлов қилинган кундаги Марказий банк белгиланган расмий курс бўйича) амалга оширилади.
Объектни сотиб олиш бўйича ғолиб бўлган инвестор шартнома тузилгунга қадар энг кам инвестиция миқдорининг камида 10 фоизи (яъни 2,5 миллион доллари эквиваленти)га тенг миқдордаги маблағни ўзининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хизмат кўрсатувчи банкида алоҳида ҳисоб рақами очган ҳолда жойлаштириш орқали кафолат бериши ва ушбу маблағлардан мулкий мажмуага инвестиция киритиш учун фойдаланиши лозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter