Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўлка нон ортидан обинон нархи ҳам ошади

Бўлка нон ортидан обинон нархи ҳам ошади

Фото: «BBC»

Эртага, 16 сентябрдан Тошкентда обиноннинг нархи ошиши мумкин. Бу ҳақда «Turon24» ахборот агентлиги хабар берди.

Бунга 15 сентябрдан биринчи нав уннинг янги нархи белгилангани сабаб бўлган. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, биринчи нав уннинг улгуржи нархи 1400 сўм этиб белгиланганди.

Эртага барча новвойхоналар ва нон ишлаб чиқарувчи корхоналар унни янги нарх бўйича харид қилади. Бу эса маҳсулот таннархининг ошишига олиб келади.

— Олдин биз уннинг килосини 900 сўм атрофида сотиб олардик. Эртадан деярли 50 фоиз қимматроқ нархда сотиб олишимизга тўғри келади. Ўша нархга қараб ноннинг нархини оширамиз, — дея изоҳ берган новвойлардан бири.

15 сентябрдан деярли ҳамма жойда бўлка ноннинг нархи 650 сўмдан 1200 сўмга ошди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг