«Энг яхши нон» — Самарқанд нони таърифи «De Tijd» нашрида
Бельгиянинг «De Tijd» газетаси веб-сайтида «Энг яхши нон Самарқандда, Ўзбекистонда» сарлавҳали мақола чоп этилди.
«Ўзбек халқи учун нон муқаддас бўлиб, у ҳақида кўплаб ривоятлар, мақоллар мавжуд. Улардан бири Бухоро амири Самарқанд нонини татиб кўриб, шаҳарнинг энг зўр новвойидан ушбу нонни Бухорода ҳам пиширишни сўрагани ҳақидаги ҳикоядир, — дейилади мақолада. — Бухорода тайёрланган нон Самарқанд нонининг мазасини бермайди. Бу амирни ғазаблантиради ва новвойдан тушунтириш талаб қилади. Нонвой ун Самарқанддан келтирилмагани таъкидлайди. Иккинчи марта нон Самарқанддан келтирилган ундан пиширилади. Бироқ, бу ҳам Самарқанд нонининг асл мазасини бермайди. Балки, бу сув билан боғлиқдир, деб ўйлади новвой ва сувни ҳам Самарқанддан келтиришларини сўрайди. Аммо Бухорода пиширилган нон Самарқандда тайёрланганидек чиқмайди. Шунда новвой Самарқанднинг ҳавоси ноннинг етишмайдиган асосий таркибий қисми эканини айтади».
Нашрда Самарқандда кунига 12 минг дона нон пиширилиши хабар қилинган.
«Рецепт оддий — хамиртурушли хамирни бир кун олдин қориб бир кеча тиндирасиз. Эрталаб хамирга бир неча бор қўлда ишлов бериб, яна тиндирилади. Хамир меъёрига етгач, унга шакл берилади. Уларнинг ўртаси шишиб кетмаслиги учун пастга босилади. Нонга кунжут сепилади ва бир хил қизариб пишиши учун тухум сариғи ҳамда озгина сариёғ суртилади», — деб ёзган «De Tijd».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter