Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бизнесни сунъий равишда «арра» қилишга йўл қўйилмайди

Бизнесни сунъий равишда «арра» қилишга йўл қўйилмайди

Фото: «vseprorazvod.ru»

2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилиш стратегиясининг лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди. Бу ҳақда «Норма» хабар берди.

Ҳужжатда бешта асосий йўналишда амалга оширилиши режалаштирилаётган аниқ қадамлар белгиланган:

  • солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва иқтисодиётда хуфия оборот улушини қисқартириш. Хусусан, 2021 йилга келиб ЖШДС тўловчилар сонини 1,5 баравар, ҚҚС, ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини тўловчилар сонини 2 баравар ошириш кўзланган;
  • солиқ соҳасида сервис хизмати кўрсатишни ривожлантириш;
  • солиқ таваккалчиликларини баҳолаш тизимини чуқур жорий этиш ва солиқ ҳисоби юритишни такомиллаштириш;
  • давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этиш;
  • давлат солиқ хизмати органларида порахўрликка қарши механизмларни ривожлантириш.

Бундан ташқари, Стратегияни тасдиқловчи ҳужжатда (Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори) бир қатор чора-тадбирлар белгиланган:

 биринчидан, ягона ер солиғини тўловчилар ихтиёрий равишда ҚҚС тўлашга ўтишлари мумкин;

 иккинчидан, ҚҚС суммасини ҳисобга олиш учун қўшимча шартлар юзага келади:

  • ҚҚС тўлашга ўтаётган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар давлат солиқ хизмати органларида ушбу солиқни тўловчи сифатида мажбурий рўйхатдан ўтадилар;
  • ҚҚС тўлашга ўтиш чоғида ушбу солиқ суммаси ҚҚС тўлашга ўтиш санасидан олдинги охирги 12 ой ичида харид қилинган, тасдиқланган товар-моддий захираларнинг қолдиқлари бўйича ҳисобга олинади;

 учинчидан, юридик шахслар ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллашyb ёки ялпи тушумнинг чекланган миқдорини сунъий равишда пасайтиришни кўзлаб қайта ташкил этиш ва бошқа тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш операцияларини амалга оширганда ва бунинг оқибатида солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтишдан қочганда6 солиқ органлари тўланиши лозим бўлган солиқ суммаларига тузатиш киритишга ва уларни суд тартибида ундириб олишга ҳақли бўладилар;

 тўртинчидан, молиявий санкцияларни қўллаш тартибида қўшимча рағбатлантирувчи механизмлар юзага келади: 

  • 90 кун давомида 2019 йил 1 июлгача бўлган солиқ даври учун ҚҚС ёки фойда солиғи бўйича солиқ мажбуриятларини пасайтириш далилларини ихтиёрий равишда кўрсатган ва илгари тўламаган солиқ суммасининг 50%ини тўлаган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликдан озод этилади;
  • асбоб-ускуналар ва (ёки) уларнинг бутловчи қисмларини етказиб бериш учун импорт контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) уларнинг бутловчи қисмларининг техник хусусиятлари ва ўзига хос жиҳатлари сабабли уларни етказиб бериш муддати 180 кундан ортиқ деб белгиланган бўлса, бундай контрактлар бўйича муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи учун тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкциялар қўлланилмайди. Контрактда назарда тутилган етказиб бериш муддатлари тугаган кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи учун молиявий санкцияларни қўллаш мақсадида белгиланган муддатлар ҳисоби юритила бошлайди;
  • молиявий санкцияларни ундиришнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш устида иш олиб борилади. Молиявий санкциялар қўлланилиши тўғрисидаги қарор тақдим этилган кундан эътиборан 10 кун ичида 50%ни ихтиёрий равишда тўлаган солиқ тўловчи юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларни қолган суммани тўлашдан озод этиш таклиф қилинмоқда.

 Чакана савдодаги хуфия оборотни қисқартириш мақсадида жисмоний шахсларга даромад, мол-мулк ва ер солиқлари бўйича чегирмалар тақдим этишни ёхуд НКМ, тўлов терминаллари чеклари ёки товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олишга оид бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар ҳисобига чегирилган солиқлар миқдоридаги суммаларни тўлашни, шунингдек «Чек талаб қилинг – ютуққа эга бўлинг» оммавий акцияларини ўтказишни мўлжалламоқдалар.

 Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг