Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Белдерсой оромгоҳи» сотилди

«Белдерсой оромгоҳи» сотилди

Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ қуйидаги давлат кўчмас мулк объектларининг оммавий савдо жараёнлари ғолиблари белгиланди:

«Пойтахт бизнес мажмуаси» МЧЖ мулкий мажмуаси бўйича савдоларда «Quadro IH DMCC» (БАА) компанияси 164,0 млрд. сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 6,0 млн. АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш шарти билан;

«Малика» савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўйича савдоларда «Premium Prime Service» МЧЖ 125,0 млрд. сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 100,0 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 250 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан;

«Белдерсой оромгоҳи» дам олиш маскани (Канат йўли билан бирга) бўйича савдоларда «Ulkan Mulk» МЧЖ 107,0 млрд. сўм харид қийматини бир йўла тўлаш шарти билан савдо ғолиби деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Малика», «Пойтахт» бизнес мажмуаси, «Белдирсой» ва «Чорвоқ» дам олиш масканлари инвесторларга сотилиши ҳақида хабар берилганди.

«Белдерсой оромгоҳи» дам олиш маскани ва «Белдерсой» спорт базаси (канат йўли)нинг оммавий савдо жараёнининг биринчи босқичида 5 нафар талабгорлар томонидан таклифлар келиб тушгани маълум қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг