Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Белдерсой»ни сотиб олишга 5 талабгор чиқди

«Белдерсой»ни сотиб олишга 5 талабгор чиқди

«Белдерсой оромгоҳи» дам олиш маскани ва «Белдерсой» спорт базаси (канат йўли)нинг оммавий савдо жараёнининг биринчи босқичида 5 нафар талабгорлар томонидан таклифлар келиб тушган.

Қайд этилишича, мазкур таклифлар Давлат тендер комиссияси аъзолари ва талабгорларнинг бевосита ҳамда видеоконференц алоқа воситаси орқали иштирокида очилган.

Талабгорлардан келиб тушган барча таклифлар оммавий савдо талабларига мувофиқ ўрганиб чиқилиб, малакаланган.

Ишчи орган ҳисоботи асосида Давлат тендер комиссияси иккинчи босқичга ўтган талабгорлар рўйхатини тасдиқлади. Шунингдек, савдо жараёнларининг биринчи босқичида иштирок этган ҳамда кейинги босқичига ўтган талабгорларнинг ҳар бирига Ишчи орган томонидан расмий хабарномалар юборилди.

Савдо жараёнининг иккинчи босқичига ўтган талабгорлардан 2021 йил 13 октябрь соат 15 00га қадар (Тошкент вақти билан) тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нархи, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг