Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Beeline ТV» Ўзбекистондаги халқаро реклама фестивалини намойиш этди

«Beeline ТV» Ўзбекистондаги халқаро реклама фестивалини намойиш этди

Фото: Beeline Uzbekistan

«ТАF!21» Тошкент реклама фестивалининг технологик ҳамкори «Beeline Uzbekistan» байрам тадбирини жонли эфирда трансляция қилиш учун ўзининг «Beeline TV» платформасини тақдим қилди. Саҳнада бўлаётган воқеаларни реал вақтда кузатиб бориш мумкин эди. Тадбир икки кун давом этди ва халқаро маркетинг конференциясини, шунингдек, энг яхши реклама танлови ғолибларини тақдирлаш маросимини ўз ичига қамраб олди.

Учинчи реклама фестивалида 207 та муваффақиятли маркетинг лойиҳалари 112 та таниқли ва янги пайдо бўлган ёш брендлар мукофотлар учун курашдилар. Шунинг учун маркетологлар ва реклама берувчилар ўртасидаги профессионал "жанг" натижаларини билиш янада қизиқроқ эди. «Beeline TV» сервиси ёрдамида тақдирлаш маросимини ҳар қандай қулай жойдан томоша қилиш мумкин эди. «Ооkla» томонидан мамлакатнинг энг тезкор* деб тан олинган «Beeline Uzbekistan» мобил Интернети, «Beeline TV»-нинг турли хил контентлари каби, трансляцияни ҳам аъло сифат билан ва трафик сарф қилмасдан кўриш имконини берди.



«ТАF!21»-га бўлган катта қизиқишнинг исботи – «Beeline TV»-даги томошалар сони. У 11 мингга яқинлашди, бу эса реклама соҳасидаги профессионалларга қаратилган тадбир учун жуда яхши кўрсаткич. Ўзбекистондаги энг тезкор Интернет ҳар бир кишига фестивалнинг асосий янгиликларини биринчи бўлиб билиш учун халқаро тадбирга онлайн уланишга ёрдам берди”, - дейди «Beeline Uzbekistan» тижорат директори Максим Ефремов.

Яна битта қувонарли факт – «Beeline Uzbekistan», истеъмолчилар фикрига кўра, энг яхши деб тан олинди. Компания «ZO'R» лойиҳаси учун "Машҳур шахслар билан реклама кампанияси" номинациясида биринчи ўринни эгаллади.

“Ростини айтсам, бу биз учун ёқимли ва кутилмаган сюрприз бўлди. Ҳеч нарса бизнинг абонентларимизнинг ишончи ва танловидек туртки бўлмайди ва илҳомлантирмайди! Биз учун бу ғалаба янада яхши бўлишга ундайди! Бу янги имкониятларимизни кашф этиш учун катта мотивация! Тажриба алмашиш ва ишга янгича ёндашиш, нафақат ўзини кўрсатиш, балки бошқа брендлар ҳақида билиш, қизиқарли ижодий инсонлар билан танишиш учун ҳам бундай фестивал тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш зарур” - дея таъкидлайди «Beeline Uzbekistan» тижорат директори Максим Ефремов.

*«Ооkla» (Speedtest хизматини ишлаб чиқувчи) маълумотларига кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида «Beeline Uzbekistan» ўз мижозларига мамлакатдаги энг тезкор мобил Интернетни тақдим этди. Ҳар йили дунё бўйлаб операторлар ўртасида ўтказиладиган мобил Интернет сифатини ўрганиш натижаларини «Ookla» web-сайтида кўриш мумкин.

«Unitel» МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan – бош қароргоҳи Амстердамда (Голландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON – бу 9 та мамлакатда 213 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини етказиб берувчи компания. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида рўйхатга олинган.

Beeline Uzbekistan'да 1.6 мингга яқин ходим фаолият юритади. 2006 йилдан бошлаб, Ўзбекистон бозорига кирганидан бери, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1.2 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритди. Beeline савдо белгиси Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1.8 миллиард доллардан ортиқ миқдорда солиқ тўлаган.

Сайт: beeline.uz 

Facebook: fb.com/beeline.uz 

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/uzbeelineuzb

Twitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beelineuzbekistan

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг