Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Асоссиз имтиёз ва преференциялар боқимандалик кайфиятини шакллантирган

Асоссиз имтиёз ва преференциялар боқимандалик кайфиятини шакллантирган

Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.

Мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида иқтисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, чет эл инвестицияларини фаол жалб қилиш, товарлар (ишлар ва хизматлар)дан эркин фойдаланишни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг барча тоифалари учун тенг рақобат шароитларига эга бўлган ягона иқтисодий маконни шакллантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, дейилади қарорда.

Шу билан бирга, айрим хўжалик юритувчи субъектларга имтиёзлар, преференциялар ва эксклюзив ҳуқуқлар бериш юзасидан шаклланган амалиёт қуйидагилар каби қатор жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда: 

  • биринчидан, муайян тармоқ ёки ҳудуддаги алоҳида ташкилотларга имтиёзлар, преференциялар ва эксклюзив ҳуқуқлар аниқ мезонларсиз ҳамда уларни асословчи шаффоф механизмларсиз танлаб берилиши оқибатида мазкур ташкилотлар учун асоссиз устувор шарт-шароитлар яратилмоқда; 
  • иккинчидан, кўплаб хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат бошқаруви функциялари қўшиб амалга оширилмоқда, бу эса бозорда имтиёзли мақомга эга бўлиш учун маъмурий ресурслардан фойдаланишга ва инсофли рақобат принциплари бузилишига олиб келмоқда; 
  • учинчидан, индивидуал имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланувчи хўжалик юритувчи субъектларда боқимандалик кайфияти шаклланмоқда, бундай субъектларнинг ташаббускорлиги йўқ ва ишчанлик фаоллиги паст, шунингдек, улар ишлаб чиқарган маҳсулотлар рақобатбардош эмас; 
  • тўртинчидан, берилаётган имтиёзлар ва преференцияларнинг самарадорлигини, жумладан уларнинг муайян тармоқлар, ҳудудлар ва умуман мамлакат иқтисодиёти ривожланишига амалий таъсирини баҳолашда тизимлилик мавжуд эмас.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг