Алишер Усмонов оилавий Британия санкциясига тушди
Европа Иттифоқи ва Буюк Британия кеча, 13 апрель куни Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирган ва унга яна 206 нафар тадбиркор, сиёсатчи ва уларнинг оила аъзолари қўшилган, уларнинг орасида асли ўзбекистонлик 3 киши ҳам бор.
Улардан бири USM холдинг асосчиси, яқинда ўзи ҳам санкцияга тушган Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоиловадир. У Ўзбекистонда туғилган, аммо ҳозир Россия фуқароси ҳисобланади. Маълум бўлишича, Исмоиловага Буюк Британияга кириш ва мамлакатда қолиш тақиқланган.
Ўзбекистонда Гулбаҳор Исмоилова Тошкентдаги Федорович номидаги клиник санаторий таъсисчилари қаторига киритилгани (82,1 фоиз) айтилади. Шунингдек, Усмонов унга бир қисм мол-мулкини ўтказгани, жумладан, Дилбар яхтасининг ягона эгаси қилиб қўйгани сабабли ЕИ унга қарши аллақачон санкциялар жорий этган, активлари музлатилган.
Алишер Усмоновнинг яна бир синглиси Саодат Нарзиевага нисбатан ҳам санкция қўлланган. Айтилишича, С.Нарзиева Тошкентда акушер-гинеколог бўлиб ишлайди, Humon Quality хусусий клиникасига эга. Унинг Буюк Британиядаги активлари музлатиб қўйилади ва унга бу давлатга кириш тақиқланади.
Ўзбекистон фуқароси Нигина Зоирова Россия Алфа-банкининг асосий эгаси Михаил Фридманнинг ижрочи ёрдамчиси сифатида қайд этилган. Санкцияга кўра, у тадбиркор санкциялар остида қолганидан кейин учта активнинг эгаси бўлган. Буюк Британияда у ушбу учта компанияда Фридман номидан иш олиб боради, деб ҳисоблашади. Нигина Заированинг Буюк Британиядаги активлари ҳам музлатиб қўйилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter