АКТни ривожлантириш жамғармаси «Алоқабанк» акцияларини сотиб олди
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фонди «Алоқабанк»нинг 22 фоиз акциясини сотиб олди. Буни «Тошкент» республика фонд биржаси маълумотлари тасдиқлайди, деб хабар берди «Spot».
Келишув 24 май куни биржадан ташқари ташкиллаштирилган бозорда эришилган. Ушбу хариддан сўнг фонд ҳисобидаги банк акциялари сони 620 мингга етган ва бу «Алоқабанк» барча акцияларининг 22 фоизини ташкил қилади.
Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси банкнинг 50,77 фоиз акцияларини сотиб олган.
Акциядорлик тижорат «Алоқабанк» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 1994 йил 12 октябрда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги корхоналари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter