«Ўзмиллийбанк» АЖ сервис тармоғини ривожлантиришда ҳамкорликка тайёр
Бугун мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотлар негизида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳаётимизга инновацион технологияларни, бу жараёнлар эса янги-янги хизмат турларини пайдо бўлишига омил бўляпти.
Энг асосийси, сервис тармоғи ривожланиши натижасида янги лойиҳалар ишга тушиб, янги иш ўринлари яратилмоқда. Халқнинг турмуш даражаси яхшиланмоқда. Ҳудудларда ишбилармонлар кўлами кенгайиб, тадбиркорлар қатлами шаклланмоқда.
Бугун хизмат кўрсатиш соҳасида савдо хизматлари, молиявий хизматлар, транспорт хизматлари, таълим соҳасидаги хизматлар, ресторан ва меҳмонхона хизмати, тиббий хизмат, туризм каби қатор йўналишларга эътибор қаратилаётгани фикримиз тасдиғидир.
Хусусан, юртимизда олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ялпи ички маҳсулот ҳажми жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 751 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 фоизга ўсди.
Шунингдек, хизматлар хажми 329 трлн. сўмга етказилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112 фоизга ошган.
Айтиш жоиз, хизматлар соҳасида алоқа ва ахборотлаштириш (125%), таълим (124%), молия (118%) хизматларидаги ўзгаришлар бошқа турдаги хизматларга нисбатан юқори ўсиш бўйича натижаларни қайд этган.
Бугунги кунда, мамлакатимизда фаолият юритаётган корхоналарнинг 70 фоизи хизматлар соҳасига тўғри келади ҳамда жами банд бўлган аҳолининг 55 фоизидан ортиғи мазкур тармоқда фаолият юритмоқда.
Натижаларни ўтган йил билан қиёслайдиган бўлсак, республикамизда хизматлар соҳасида ўтган йилнинг 9 ойида 42 мингта тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган бўлса, жорий йилнинг шу даврига қадар 47 мингта тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган. Натижада, республикамизда 1 октябрь ҳолатига кўра, хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 342 мингтага етди.
Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантиришда «Ўзмиллийбанк» АЖ маъсул этиб белгилангандан сўнг, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида қуйидагиларга эришилди.
Жумладан, Тошкент шаҳрида 2023 йилнинг ўтган 9 ойида корхона ва ташкилотлар томонидан жами 133 трлн. сўмлик хизматлар кўрсатилди. Ўтган йилнинг мос даврида ушбу кўрсаткич 102 трлн.сўмни, даврий ўсиш эса 117 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, хизматлар соҳасида молия, алоқа ва ахборотлаштириш, таълим ва транспорт хизматларидаги ўзгаришлар бошқа турдаги хизматларга нисбатан юқори ўсиш бўйича натижаларни қайд этган.
Тошкент шаҳрида хизматлар соҳаси хажмининг жадал суръатлар билан ўсишининг кузатилишини амалга оширилган ишлар ҳамда аввалдан белгилаб олинган чора-тадбирлар натижаси сифатида кўриш мумкин.
Таъкидлаш жоиз, соҳада янги лойиҳаларни ташкил этиш, фаолиятини кенгайтириш ҳамда уларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзмиллийбанк» АЖ тижорат банклари билан биргаликда 7,8 мингта тадбиркорларга 19,1 трлн.сўмлик кредит маблағлар йўналтирилди.
Бунинг натижасида, 2023 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, 13 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, ушбу соҳада фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 77 мингтага етди.
Умуман олганда, бугунги кунда хизматлар ҳажми 2020 йилга нисбатан 2 баробарга ўсганлигини кузатиш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, хизматлар хажмининг ўтган йилларга нисбатан жадал ўсиб бориши аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар хажмининг юқори ўсишига ҳамда аҳоли даромадларининг кўпайишига омил бўлмоқда.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 2023 йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали жумладан, янги тадбиркорларни жорий қилиш, лойиҳаларни тўлиқ ишга туширилиши, мавжуд тадбиркорлар фаолиятини янада кенгайтириш, корхоналар фаолиятини расмий секторга ўтказилишини таъминлаш ҳамда соҳа йўналишларида фуқароларни ўзини ўзи банд қилиш орқали жами 445 мингта иш ўринларини яратилиши бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ушбу амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ўтган 9 ой давомида юқорида кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича хизматлар соҳасида 393 мингта иш ўринлари ташкил этилганлиги ижобий натижалардан биридир.
Энг асосийси, «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан хизматлар соҳасини ривожлантириш мақсадида соҳадаги корхоналарни замонавий кўринишга келтириш, янги лойиҳаларни хорижий тажрибалар асосида жорий этиш, уларни молиявий тарафдан қўллаб-қувватлаш каби тизимли ислоҳотлар давом эттирилади.
Бинобарин, Тошкент шаҳрида жорий йил якуни билан:
- хизматлар хажми 172,4трлн. сўмга, ўтган йилга нисбатан 115 фоизга,
2020 йилга нисбатан эса 2 баробарга ошиши кутилмоқда. - натижада аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар хажми 2023 йил якуни билан 57 млн. сўмга етказилиб, 2022 йилга нисбатан 1,2 баробарга, 2020 йилга нисбатан 3 баробарга етиши кутилмоқда.
Албатта, хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш орқали ҳудудлар иқтисодий инфраструктураси яхшилаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш билан бир қаторда, янги хизмат турларини жорий қилиш, шунингдек хизматлар ҳажмини ҳамда тадбиркорлик субъектларининг сонини ошишига сабаб бўлмоқда.
Бу орқали жамиятимизнинг яшаш тарзи яхшиланиб, уларнинг турмуш даражасига ижобий таъсир кўрсатиш имкониятлар яратилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter