Аҳолининг чиқинди металлардан даромад олишига йўл очилди
Ҳукуматнинг 2018 йил 6 июндаги қарори билан рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби ҳамда жисмоний шахслардан қабул қилишга рухсат этилган маиший мақсаддаги рангли металлар парчалари ва чиқиндилари рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб ташкилотларнинг тугатилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши тартиботларини ўтказиш давомида ҳисобдан чиқариладиган таркибида рангли ва қора металлар бўлган табиий ва маънавий эскирган асбоб-ускуналар «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖга эркин нархда топширилиши керак.
Қарорга кўра, 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслардан металл парчаларини қабул қилишга қонуний вакилларининг уларнинг паспортига оид маълумотлар ва яшаш манзиллари кўрсатилган ёзма розилиги мавжуд бўлганда йўл қўйилади.
Қабул қилинган металл парчалари учун тўлов пул маблағлари билан бозор асосида аниқланадиган эркин нархлар бўйича, юридик шахслар учун – нақдсиз шаклда, жисмоний шахслар учун – нақд шаклда, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ тўловнинг бошқа усулларида амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter