2022 йилда Ўзбекистонда бананга талаб кескин ошди
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилда хориждан қиймати 63,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 140,2 минг тонна банан импорт қилинган.
Банан импорти ҳажми 2021 йил билан солиштирилганда 51 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон 2022 йилда энг кўп банан импорт қилган давлатлар:
— Эквадор – 138,9 минг тонна
— Қозоғистон – 426 тонна
— Туркманистон – 345 тонна
— Туркия – 197 тонна
— Бошқа давлатлар – 299 тонна
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter