Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда коронавирус бўйича вазият 9 май ҳолатига қайтди, бошқаларда ҳам аҳвол яхшимас (инфографика)

Ўзбекистонда коронавирус бўйича вазият 9 май ҳолатига қайтди, бошқаларда ҳам аҳвол яхшимас (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун берган маълумотга кўра, 28 май соат 16:30 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3437 нафарга етди.

  • Соғайганлар — 2685 нафар (78,1 фоиз)
  • Даволанаётганлар — 738 нафар (21,5 фоиз)
  • Вафот этганлар — 14 нафар (0,4 фоиз).

Ўзбекистонда «соғайганлар/даволанаётганлар/вафот этганлар» нисбати 9 май санасида қуйидаги ҳолатга келганди:

  • Соғайганлар — 1846 нафар (78,6 фоиз)
  • Даволанаётганлар — 493 нафар (21 фоиз)
  • Вафот этганлар — 10 нафар (0,4 фоиз).

Энг яхши вазият 22 май куни кузатилиб, соғайиб кетганлар улуши 82,1 фоизга чиққанди.

Ўзбекистонда коронавирус бўйича ҳолатнинг яна кескинлашаётгани, биринчи навбатда, сўнгги ҳафталарда касалланиш ҳолатларининг кўпайгани билан изоҳланади.

Яқин хориж мамлакатларида

Болтиқбўйи. Гарчи уч мамлакат орасида коронавирус энг кўп қайд этилган бўлса-да, Эстония (1851 ҳолат) вирусни енгишга энг яқин турибди: 211 нафар бемор қолди — беморларнинг 85 фоизи соғайган (юқоридаги инфографика). Мамлакат собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида бу жиҳатдан етакчи.

Кавказ. Минтақада энг оғир вазият Арманистонда: коронавирус 8216 кишида аниқланган, қурбонлар сони 113 нафарга етди, 3287 нафар (40 фоиз) бемор соғайиб кетган. Касалланишлар сони (738 нафар) бўйича ҳам, вирус қурбонлари (12 нафар) бўйича ҳам энг яхши ҳолат Грузияда.

Беларусь, Украина, Молдова — коронавирус бўйича энг оғир вазият кузатилаётган мамлакатлар. Беларусда салкам 40 минг киши, Молдовада 7,5 минг киши коронавирусга чалинган, Украинада (22382 та ҳолат) 669 киши коронавирус оқибатида вафот этди.

Марказий Осиё. Минтақадаги «энг қайноқ» ҳудудлар кунлик кўрсаткичлари тобора ошиб бораётган Қозоғистон (9567 ҳолат) ва Тожикистон (3563)  бўлиб қолмоқда. Тожикистонда 47 киши, Қозоғистонда 37 киши коронавирус қурбонига айланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг