Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 8 август (инфографика)
Бугун 8 август — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 146-куни.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 7 август куни мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилиши ҳолатлари жами 29 225 тага етди: соғайганлар — 20 380, вафот этганлар — 183, даволанаётганлар — 8 662 нафар.
7 август санасида Ўзбекистонда:
- коронавирус қайд этилган — 690;
- соғайганлар — 793;
- вафот этганлар — 6.
Коронавирусга чалинганлар сони Қозоғистонда — 100 минг, Украинада — 80 минг, Беларусда — 70 минг, Арманистон ва Қирғизистонда — 40 минг, Ўзбекистонда — 30 минг нафарга яқинлашди.
«Worldometer» маълумотларига кўра (08.08.2020, 05:30), жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 19 523 237 нафарга етди: соғайганлар — 12 533 287, вафот этганлар — 722 934, даволанаётганлар — 6 267 016 нафар.
Коронавирус қурбонлари энг кўп 10 мамлакат
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter