Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун танловимиз якунланади: кечаги натижалар

Бугун танловимиз якунланади: кечаги натижалар

2018 йилнинг 17 январи соат 17:00 гача бўлган натижалар

Фото: «Xabar.uz»

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «UZMOBILE» миллий алоқа оператори билан ҳамкорликда 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган танлов эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик. Танловнинг очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида барча йўналишлар бўйича кунлик натижалар маълум қилиб борилмоқда. 2018 йилнинг 17 январи соат 17:00 гача бўлган натижалар инфографикада акс этган.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, бугун илк ғолибимизни аниқладик. Танловнинг «Twitter»да ўтказилган 2-йўналишида Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи Азизжон Аҳмедов ғолиб деб топилди.

Танловнинг «Instagram»да ўтказилаётган 5-йўналишида баъзи иштирокчилар томонидан ғирромликлар кузатилгани, аксарият иштирокчиларнинг натижаларига спам аралашгани, танловда ҳалол қатнашаётганларни аниқлашнинг имкони бўлмай қолгани учун қайд этилган натижалар бекор қилинди. Ортиб қолган ноутбук зиммасидаги бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматнинг оиласига тақдим этилди. Бу ҳақда алоҳида фото ва видеохабар берамиз.

Қолган 3 та йўналиш ғолиблари эса бугун, 18 январь куни соат 18:00 да эълон қилинади. Иштирокчилардан ҳалол бўлишни, шартларимизга қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз. Акс ҳолда иштироклари ҳисобга олинмайди.

Хабарларимизни кузатиб боринг!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг