Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу ҳали бошланиши. «Обод маҳалла» дастури ҳақида ҳақиқатлар (инфографика)

Бу ҳали бошланиши. «Обод маҳалла» дастури ҳақида ҳақиқатлар (инфографика)

Фото: «Коммерсант.Уз»

Май ойининг охирида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг кўмаги билан «Обод маҳалла» дастурини амалга ошириш жараёни бошланди. Пойтахтда фаровон яшовчилар сони 56 000 тага ошди... Бу эса ҳали бошланиши, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Фото: «toshkent.uz»

Дастурнинг моҳияти нимада?

Ҳар бир маҳаллада ободонлаштириш ишларини олиб бориш учун маълум бир ҳудуд танланди. Ободонлаштиришнинг асосий пунктлари қуйидагилардан иборат бўлди:

  • ички йўл ва йўлакларни тиклаш ҳамда қайтадан асфальтлаш;
  • ҳудудларни кўкаламзорлаштириш;
  • бинолар фасади ва томини янгилаш;
  • болалар майдончаларини барпо этиш;
  • кўчалар ёруғлигини яхшилаш;
  • уйлар кўрсаткичларини ўрнатиш.

Натижалар

Мингдан ортиқ одамлар ҳар бир ободонлаштириш ҳудудида шаҳар яхшиланишига ўз ҳиссаларини қўшишди. Маҳаллаларни ободонлаштириш туфайли яқин орадаги уйларда яшовчилар циркуляцияси 37 фоизга га ошди.

Масалан, Учтепа туманидаги маҳаллада тез ёрдам автомобиллари учун маҳсус ҳудудни учратиш мумкин. Бу фавқулодда вазиятларда яшовчилар олдига киришни имкон қадар енгиллаштиради. Кўча фонарларини ўрнатиш жиноятчилик ва безорилик камайишига олиб келди.

Янги болалар майдончалари ва футбол майдонларининг қурилиши яна бир ижобий тебранишни келтириб чиқарди. Энди ёшлар янада кўпроқ вақтларини тоза ҳавода ўтказишади, ривожлантирувчи ўйинлар ўйнашади, тенгдошлари билан мулоқот қилиб қурилмаларга камроқ вақт ажратишади.

Шуни таъкидлаш жоизки, «Обод маҳалла» дастурини амалга ошириш вақтида Тошкент шаҳар Ҳокимияти томонидан иш таҳлиллари ўтказилиб, баъзи бир камчиликлар ва хатоликлар қайд этилди. Шунинг учун дастурни келгуси объектларда амалга оширишда барча қайд этилган кўрсатмалар эътиборга олинади.

«Обод маҳалла» дастури ҳаммани ўз атрофида бирлаштиради

Дастур жорий этилганидан сўнг Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаатлар сони 55 фоизга ошди. Дастур жорий этилишидан олдин кунига ўрта ҳисобда 500 мурожаат қабул қилинган бўлса, ҳозирда кунлик мурожаатлар сони ўртача 1000 тадан ортиқ. Барча қабул қилинган мурожаатларнинг 72 фоизи кўриб чиқилди, 69 фоизи ҳал қилинди. Истиқомат қилувчилар маҳаллаларни ободонлаштириш навбати юзасидан мурожаатларидан ташқари, шаҳар ободонлаштириш дастурини амалга оширишга ёрдам бериш ташаббуси билан йирик компаниялар вакиллари, хусусий тижоратчилар томонидан сўровлар келди. Шу муносабат билан истаган киши дастурда иштирок этиш учун махсус tashkent-tender.uz сайтга кириб, талабнома юбориши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг