Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зиёратгоҳдаги ўғри аёл фош этилди

Зиёратгоҳдаги ўғри аёл фош этилди

Фото: «Potokmedia.ru»

Фарғона вилояти Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан «Хизр Бува» зиёратгоҳида киссавурлик қилиб юрган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида 2021 йил 2 апрель куни соат 11:30 ларда номаълум шахс Риштон тумани Бўстон МФЙ.да жойлашган «Хизр Бува» зиёратгоҳида бўла туриб, зиёрат учун келган фуқаролар 54 ёшли Мавлуда У.нинг кийими чўнтагидан 600.000 сўм ва 41 ёшли Соҳибахон Ш.нинг сумкасидан 500.000 сўм пулларини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни муқаддам судланган 35 ёшли Марғубахон Э. содир этганлиги аниқланди. У процессуал тартибда ушланган ва унинг ёнидан чиққан 875.000 сўм пуллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг