Зарар етказдингми? Тўла!
Нукус шаҳридаги шифохоналарнинг бирида таъмирлаш ишларини олиб борган ташкилот нима қилибди, денг? Зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан, ўзбошимчалик билан қўшимча ускуна ўрнатиб, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланибди! Худдики бунақа «ишлар» пинҳон қолиб кетадигандек. Мажбурий ижро бюроси ходимлари «бир» деганда фош этди-ку бу ҳолатни. Ўзиям ташкилот давлат манфаатига 31.449.000 сўм миқдорда зарар етказиб улгурган экан-да.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганда қурилиш ташкилоти тушундики, бошқа йўл йўқ, зарарни тўлаш керак, вассалом!
Дарҳол давлатга етказилган зарар тўланди.
Бу бошқа гап. Йўқса, йўли суднинг қора курсисига қараб кетаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter