Зангиота ҳокими ўринбосари қидирувга берилди
Ижтимоий тармоқларда Зангиота тумани ҳоким ўринбосари Ж.У. қидирувга берилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. «Xabar.uz» сўровига асосан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов ушбу маълумотни тасдиқлади.
Қайд этилишича, ҳақиқатан ҳам Зангиота туман ҳокимияти мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167 ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши доирасида туман ҳокимининг ўринбосарига Жиноят кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан айблов эълон қилиниб, сиртдан «Қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда қидирув эълон қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter