Юнусобод туманида жуда кўп миқдорда солиқ тўламаслик ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «W.T.» МЧЖ мансабдор шахслари 2019 йилнинг январ-июн ойларида хориждан импорт қилинган 61,1 млрд. сўмлик юқори ликвидли маҳсулотлардан 44,9 млрд. сўмлигини нақд пулга сотиб, савдо тушумини банк муассасасига кирим қилмасдан, 2019 йил 2-чорак якуни бўйича ҳисоботлардан яшириб, бюджетга тўланиши лозим бўлган қарийб 9 млрд. сўм қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганликлари аниқланган.
Ваҳоланки, корхона мансабдор шахсларига, бир ой муддат ичида солиқ тўловларини бюджетга тўлаши лозимлиги тушунтирилиб, 5.10.2019 йилда расман огоҳлантирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 184 ва 189-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter