Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда ИИБ ходимлари оқланди

Хоразмда ИИБ ходимлари оқланди

Хоразм вилоятининг Янгибозор туман ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси тезкор вакиллари Сарвар Султанов ва Жўрабек Адамбаев гўёки олдиндан тил бириктириб, ўғирлик жиноятини (ҳисобга олишни) қасддан яширганликда айбланган.

Яқинда уларга оид жиноят иши Хива шаҳар судида кўриб чиқилди. Суд тергови жараёнида жиноий ҳодиса юз бермагани аниқланди. Натижада С.Султонов ва Ж.Адамбаевларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги сабабли уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди.

Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судининг раиси О.Машарипов бу ҳақда «Xabar.uz»га маълум қиларкан, алоҳида қайд этдики, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 9-моддасига кўра, айби исботланган шахс ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлади, суднинг ҳукми қонуний кучга кирмай туриб ҳеч кимга «жиноятчи» деган тамға босилиши мумкин эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг