Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хўжа Порсо масжиди иши бўйича айрим мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Хўжа Порсо масжиди иши бўйича айрим мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: https://uzbekistan360.uz/

Хўжа Порсо масжидининг тарихий биноси бузилганлиги ҳолати юзасидан Фарғона вилояти маданий мерос бошқармаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 132- (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) ва 205- (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Аввалроқ, Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган Марғилондаги қадимий Хўжа Порсо жоме масжиди бузиб ташлангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг