Халқаро университетга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Миробод туманида фуқарони 10 000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Миробод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Д.А. фуқаро Р.га ўзини Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигида ишлашини айтиб, уни 10 000 АҚШ доллари эвазига Қирғизистон Республикасидаги халқаро университетга ўқишга киритиб қўйишга сўнгра юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишини Тошкент Педиатрия институтига кўчиртириб беришга ишонтириб, шундан 8 000 АҚШ долларини муқаддам қўлга киритиб, қолган 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter