Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вагоннинг хуфия жойидан товар-моддий бойликлар топилди

Вагоннинг хуфия жойидан товар-моддий бойликлар топилди

Фото: «sputnik»

Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яширинча олиб кириш доир навбатдаги қонунбузарлик ҳолатлари божхоначилар томонидан фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, мазкур поезд йўловчилари бўлган хорижий фуқаролар У.Ж., К.Д. ва Р.А.лар йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган умумий қиймати салкам
25 миллион сўмлик 420 дона тамаки маҳсулотлари, 160 дона электрон сигаретлар, биологик фаол қўшимчалар, турли спиртли ичимликлар ҳамда пиротехника маҳсулотларини вагоннинг хуфия жойларига яширганликлари маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг