Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уй фирибгари қўлга тушди

Уй фирибгари қўлга тушди

Иллюстратив фото

Танишининг квартирасини алдов йўли билан сотиб юборган Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро қўлга олинди.

Тошкент вилоят ИИБ тергов бошқармаси хабар беришича, Тошкент шаҳрида яшовчи Ф.Х. (1989 йилда туғилган) таниши — Самарқанд вилоятида яшовчи уй бекаси Ю.М.нинг ишончига кириб унга қарашли, Чирчиқ шаҳрининг 10-кичик туманида жойлашган квартирани фирибгарлик йўли билан 2017 йил 10 апрель куни сотиб юборган.

Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2018 йил 3 июнь куни ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг