Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Умра тўлови билан боғлиқ фирибгарликлар содир этилмоқда

Умра тўлови билан боғлиқ фирибгарликлар содир этилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда умра тўлови билан боғлиқ айрим фуқароларнинг фирибгарликлари акс этган чиқишлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси муносабатида қайд этилишича, «Ҳаж» ва «Умра» сафарлари тўловлари фақат банк орқали амалга оширилади. Ҳеч бир фуқаро ёки мансабдор шахс муборак сафарларга оид маблағларни қабул қилиш ваколатига эга эмас.

«Афсуски, айрим шахслар мўмин-мусулмонлар ишончини суистеъмол қилиб, умра амалини ният қилган ҳамюртларимизнинг пулларини алдов йўли билан олиб, ўзининг шахсий мақсадлари йўлида ўзлаштириб юборгани аччиқ ҳақиқат ва бундан барча огоҳ бўлиши лозим», дейилади муносабатда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган зиёратчиларнинг тайёр рўйхати асосида умра ибодатини амалга оширади. Яъни, зиёратчиларга виза олиш, уларни кузатиш ва кутиб олиш, Саудия Арабистонида ибодат ва зиёратларини ташкил этиш каби вазифалар билан шуғулланади. Бунгача бўлган жараёнлар, яъни умра навбатини юритиш ва фуқаролардан тўловларни қабул қилиш Диний идора ваколатига кирмайди.

Маълум қилинишича, умра зиёратчилари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тўғридан-тўғри рейслар ҳар куни Саудия Арабистонига амалга оширилмоқда. Йил якунига қадар кузги мавсум доирасида 30 минг нафарга яқин фуқаро муборак ибодатни амалга ошириши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг