Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч нафар судья лавозимидан озод этилди

Уч нафар судья лавозимидан озод этилди

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг жорий йил 14 ва 15  февралдаги қарорларига кўра уч нафар судья лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилган. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг раиси Р. Тургинов ва Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси М. Шерйигитов ёзма аризаларига биноан, Бухоро вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Ш. Неъматов судьялик қасамёдини бузгани учун ишдан бўшатилган.

Бундан ташқари, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун:

  • Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси М. Ҳасанова;
  • Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг раиси Ш. Тогоев  интизомий жавобгарликка тортилди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг