Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тунда милтиқ кўтариб юрган «итотарлар» 15 суткага «кетди»

Тунда милтиқ кўтариб юрган «итотарлар» 15 суткага «кетди»

15 апрель куни Янгийўл шаҳар Наврўз даҳасидаги 4-уй олдида 3 нафар шахс «дайди итларни отиш» важи билан тунда қурол кўтариб юрганига оид хабар тарқалганди.

Шу куниёқ «итқуварлар»нинг изига тушган Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ ва Янгийўл шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари уларнинг шахсини аниқлайди.

Маълум бўлишича, Янгийўл шаҳар Наврўз даҳасида яшовчи Д. Салимов (1976 йилда туғилган), А. Ҳамроқулов (1982 йилда туғилган) ва А. Каримов (1983 йилда туғилган) 2020 йил 14 апрел куни соат 21:00да карантинли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиб, Наврўз даҳаси ҳудудида спорт пневматик милтиғи билан гўёки «ит овлаб» юришган экан.

Янгийўл тумани ИИБ томонидан олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида номи қайд этилган шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, уччовлоннинг «иши» куни кеча Янгийўл шаҳар маъмурий судида кўриб чиқилиб, уларнинг ҳар бирига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, суд қарорида ҳуқуқбузарлардан махсус қабулхонада сақлаш билан боғлик харажатларни (суткасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида) ундириш ҳамда ашёвий далил сифатида олинган икки дона «HATSAN STRIKER» номли спорт пневматик милтиқлари йўқ қилиниши ҳам белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг