Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туман суди раиси пора билан қўлга тушди

Туман суди раиси пора билан қўлга тушди

Фото: «Xabar.uz»

2024 йил 30 январь куни жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси Ш. С. қўлга олинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, у ўзининг иш юритувидаги Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан айбланган судланувчи О. С.га енгилроқ жазо тайинлаш эвазига, судланувчининг отаси В.С.дан 2 000 АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.

«Олий суд Пленумининг бугун ўтказилган мажлисида Бош прокурорнинг жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси Ш.С.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноий жавобгарликка тортиш ва унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномаси кўриб чиқилиб, розилик берилди», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, Олий суд томонидан суд органларида коррупцияга қарши курашиш, тизимни нопок кадрлардан тозалаш ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг