Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошлоқ туманидаги талончилик

Тошлоқ туманидаги талончилик

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 29 март куни соат 19:00 ларда «Муҳаммадали» исмли шахс ва шериклари Фарғона вилояти Фарғона шаҳрига Риштон туманидан ўқишга келган 21 ёшли Санжарбек А. билан танишади. Уни Тошлоқ туманидаги ташландиқ жойга алдаб олиб бориб, уриб дўппослайди ва нархи 2 100 000 сўмлик телефон аппаратини талончилик йўли билан қўлга киритадилар. Бу яҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган 16 ёшли Муҳаммадамин Т., 14 ёшли Тамир Д., 19 ёшли Миркомил Қ.лар содир этганликлари аниқланди. Муҳаммадамин Т. Санжарбек А. билан танишиб унинг соддалигидан фойдаланиб, қўлидаги қимматбаҳо телефон аппаратини қўлга киритиш мақсадида уйидаги ишларига ёрдам бериб юборишини айтиб, уни қаровсиз далага олиб бориб ушбу жиноятни содир этганликлари маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Муҳаммадамин Т., Тамир Д., ва Миркомил Қ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-модаси 2-қисми «в» банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг