Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда яна 5 киши қўлга олинди

Тошкентда яна 5 киши қўлга олинди

Жиноий вазиятни яхшилашга қаратилган «Долзарб 40 кунлик» профилактик тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрида яна беш нафар шахс жиноий фаолиятда гумонланиб қўлга олинди

Пойтахт ИИББ ушланганлар рўйхатини келтирди:

Алибек Файзиев (1985 йилда туғилган) — Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш);
Азиз Нурматов (1987) — 165-модда (Товламачилик)нинг 2-қисми;
Олимжон Амонов (1990) — 273-модданинг 5-қисми;
Баҳодир Қодиров (1992) — 277-модда (Безорилик);
Бобур Исмоилов (1992) — 277-модда 3-қисми.

Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, тергов давом этмоқда.

Ушбу шахс ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган, уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотга эга бўлган фуқаролардан 71−206−45−69, 71−206−49−46, 102 телефон рақамларидан бирига ёки 99−370−73−94 Telegram манзилига мурожаат қилиш сўралган. Ариза берувчининг шахсий маълумотлари махфийлиги кафолатланади, дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг