Тошкентда ниқобли босқинчилар сотувчини уриб, дорихонани ўмарди
21 ноябрь, пайшанба куни соат 01:10 атрофида 26 ёшли Н.М., 25 ёшли И.Х. ва 23 ёшли Н.И. юзларини тиббиёт ниқоби билан беркитган ҳолда Чилонзор тумани, 18-мавзедаги МЧЖга қарашли дорихонага кириб, сотувчи Х.М.нинг юзига уриб, сумка ичидаги 16 500 000 сўм ва кассадаги 1 500 000 сўмни қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида И.Х. жиноий шериклари билан бирга ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида И.Х., Н.М. ва Н.И.га нисбатан ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter