Тошкентда картошка кўринишидаги кўп миқдорда «опий» аниқланди
Шу йилнинг 13 январ куни Тошкент вилояти Тошкент туманида Давлат божхона қўмитасининг кантрабандага курашиш бош бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Ҳудудда «Damas» автомобилини бошқараётган шахслар кузатувга олиниб, Тошкент туманининг Ҳасанбой маҳалласида тўхтилган.
Ушбу автомобил ичидаги 3 дона хўжалик қоплари белгиланган тартибда ҳолислар иштирокида очиб кўрилганда уларнинг ичида картошка кўринишига келтирилган 481 дона ўрамлар ичида жами оғирлиги 77 кг.95гр «опий» ва «гашиш» гиёҳвандлик воситалари яширилганлиги аниқланган.
Тезкор тадбир давомида ушбу маҳсулотларни қабул қилиб олиши керак бўлган хорижий давлат фуқароси ҳам қўлга олинган.
Ҳозирда тезкор қидирув тадбирлари давом этирилиб, ушбу ҳолатга аълоқадор бошқа шахсларни ҳам ушлаш чоралари кўрилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов харакатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter