Тошкентда 2 миллиард сўмни ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди
2020 йилинг 15 август куни соат 21:30 дан 16 август куни соат 17:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар МЧЖ биносининг ташқи деразаси, шунингдек, моддий бойликлар сақланадиган омбор эшиги ва темир панжараларини бузиб кириб, темир сейфнинг қулфини темир кесиш ускунаси ёрдамида кесиб, сейфнинг ичида ҳамда ҳисобчилар хонасида бир неча сумкаларга солинган 2 миллиард сўмдан кўпроқ нақд пулларни ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни давлат рақамлари ечиб олинган, оқ рангли «Lacetti» русумли автомашинасида келган 6 нафар фуқаро содир этгани аён бўлган.
Тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятга алоқадор яна икки нафар шахс аниқланган, улар олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб бу қилмишни содир этишган.
Қўлга олинганларнинг барчасининг шахси аниқланди. Ҳозирда жиноятчилар ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушлаб турилибди. Ўғирланган пуллар тергов жараёнида ашёвий далиллар тариқасида расмийлаштириб олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter