Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Телеграмм орқали 50 минг сўм ўғирлаган навоийлик йигит 8 йилга қамалиши мумкин

Телеграмм орқали 50 минг сўм ўғирлаган навоийлик йигит 8 йилга қамалиши мумкин

Интернет тармоғи орқали ўзгаларнинг ишончига кириб, алдов йўли билан ўғирлик қилиб юрган навоийлик йигитга шиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

Ички ишлар органига Сурхондарё вилояти Термиз туманида яшовчи фуқаро С.М. ариза билан мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, у Телеграмм мессенжеридаги «Ҳалол акция» гуруҳига аъзо бўлган. Гуруҳ администратори «Ҳалол акция» гуруҳига одам қўшганлиги учун унга «Samsung А32» русум телефонини ютиб олганини ва телефонни етказиб бериш учун 50 минг сўм сўраган. Сўнг фуқаро С.М. айтилган пулни кўрсатилган банк картасига ўтказиб берган. Бироқ ваъда қилинган телефон аппарати етиб келмаган.

У гуруҳ администратори билан боғланишга ҳаракат қилганида уни тармоқда боғланишни чекловчи «қора рўйхат»га киритиб қўйганини билган.

Текширувда фирибгар Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи, 24 ёшли Д.Ш. эканлиги аниқланиб, бошқа қилмишлари фош этилган. Тергов органи фирибгарнинг бошқа қилмишларига ойдинлик киритмаган. Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми — ўғирлик билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми — ўғрилик:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) компьютер тизимига рухсатсиз кириб;

в) кўп миқдорда;

г) нефть қувурларида, газ қувурларида, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларида содир этилган бўлса — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг