Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Телеграм»даги «совғалар» тузоқ бўлиб чиқди

«Телеграм»даги «совғалар» тузоқ бўлиб чиқди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи 47 ёшли М.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 900.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи 28 ёшли П.И. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, П.И. интернет фойдаланувчиларига «Телеграм» мессенжери орқали «совғалар» мазмунидаги ёлғон эълонлар остида сохта ҳавола жўнатиб келган. Алдовларга ишониб, сохта ҳаволага банк картаси маълумотларини киритган фуқароларнинг банк карталари бошқарувини қўлга киритиб, улар ҳисобидаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилиб, П.И.нинг фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг